Франциядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўнглар ғалаба қозонди
Олам
−
02 Июль
4042Францияда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларининг биринчи босқичида ўнг қанот Миллий митинг партияси 33,15 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида “Liberation” хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, сўлларнинг “Янги халқ фронти” альянси 27,99 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Президентнинг “Республика учун бирга” коалицияси 20,04 фоиз овоз олди.
Франция Миллий Ассамблеясида 577 депутат бор, улардан 76 нафари аллақачон сайланган. 7 июль куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичи ҳал қилувчи бўлади. Унинг таркибига 501 депутат киради.
Мамлакатда ўта ўнг кучларнинг кучайиши норозиликларга сабаб бўлди, кўплаб шаҳарларда намойишлар ўтказилди.
2027 йилнинг апрелида ваколат муддати тугайдиган Президент Эммануэль Макрон ўта ўнгчи RN партияси парламентда кўпчиликни қўлга киритган тақдирда ҳам истеъфога чиқмаслигини айтди.
Маълумот учун , Франциядаги сўнгги учта сайловда овозларини оширишда давом этган ўта ўнгчи Миллий иттифоқ 9 июнда бўлиб ўтган Европа Парламенти сайловларида 31,4% овоз билан биринчи ўринни эгаллади, шундан сўнг Президент Эммануэль Макрон парламентни тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга қарор қабул қилди.
Азизбек Эшмаматов