Францияда вазирга вабо вируси бўлган хат юборилди
Олам
−
29 Июль
6738Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманинга таркибида қора кукун бўлган мактуб юборилган бўлиб, унда дастлабки синовлар вабо таёқчасининг изларини аниқлаган. Бу ҳақда кеча, 28 июль куни Дижон шаҳри прокурорига таяниб, “Francetvinfo” телерадиокомпанияси хабар берди.
Посилка Франция шарқидаги Кот-д’Ор департаментидаги почта саралаш марказида топилган.
Жўнатманинг таркиби кейинги таҳлил қилиш учун Париждаги Пастер институтига юборилди, натижалар 29 июль куни кечқурун тайёр бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Кот-д’Ор префектураси бу “нотўғри ижобий натижа” бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Франция вазирига йўлланган мактубда ирқий ҳақоратлар бор”, деб ёзади “France 3” телеканали.
Дижон жиноий отряди ишни тергов қилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, вабо “жуда жиддий касаллик” бўлиб, агар даволанмаса, 30-100% эҳтимоллик билан ўлимга олиб келади.