Францияда ўрмон ёнғинлари сабабли юз минглаб аҳоли эвакуация қилинди

Олам

image

Франция жануби-ғарбида шиддат билан тарқалаётган ёнғин сабабли эвакуация қилинганлар сони 141 мингдан ошди, ёнғинга қарши кураш хизматларига ёрдам бериш учун ҳарбийлар жалб қилинди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Себастьян Лекорню ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. 

“Мамлакатимизни қамраб олган ёнғинлар муқаддам кузатилмаган даражага етди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида жануби-ғарбий Жиронда ва Ланд департаментларида 141 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди”, деб ёзди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, жойларда ўт ўчирувчиларга ёрдам бериш учун 500 га яқин ҳарбий жалб этилган. Бугун, 25 июль кунига келиб уларнинг сони 1 минг нафаргача кўпайиши керак. Жабрланган ҳудудларга 1,5 миллионга яқин ҳимоя ниқоби юборилган.

Куни кеча Франция ИИВ раҳбари Лоран Нуньес йил бошидан буён табиий ёнғинлар майдони 50 минг гектардан ошганини маълум қилган. Мамлакат жануби-ғарбидаги Жиронда ва Ланд департаментларидаги иккита йирик ёнғин айниқса катта қийинчилик туғдирмоқда.

Францияда аномал иссиқлик фонида ўрмонларни олов қамраб олган. Президент Эммануэль Макроннинг айтишича, республика бу ёзда Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери табиий ёнғинларнинг рекорд даражадаги сони билан тўқнаш келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ҳукумати Мадрид вилоятининг ғарбий қисмини қамраб олган ва қўшни Авила провинциясига хавф солаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли миллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг