Францияда озиқ-овқат инқирози бошланди
Олам
−
01 Февраль
10332Норозилик намойишлари ўтказаётган фермерлар томонидан автомобиль йўлларининг ёпилиши, айрим маҳсулотларни етказиб беришда жиддий узилишлар юзага келгани сабаб, Франция озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда. Бу ҳақда BFM TV хабар берди.
Унга кўра, республиканинг шимоли-шарқидаги Арден департаментидаги кўплаб супермаркетларда нон, йогурт, янги мева ва сабзавотлар, салат ва тайёр сендвичлар йўқ. Мамлакатнинг жанубий қисмида эса нон ва бошқа муҳим маҳсулотлар етишмаяпти. Греноблдаги (Франциянинг жануби-шарқида) супермаркетларда бўлса гўшт, балиқ ва пишлоқлар тақчил.
Намойишчи фермерлар магистрал йўлларни тўсиб қўйишдан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги омборлар ва логистика марказларига киришни ҳам беркитиб қўйган.
Таъкидлаш жоизки, француз фермерлари инфляция, қишлоқ хўжалиги импортининг кўпайиши ва ЕИнинг эмиссия ва ўғитлардан фойдаланишни қисқартириш режаларига норозилик билдириб, кенг кўламли намойишга чиққан.