Францияда монохром “кўм-кўк” сурат 18,4 млн еврога сотилди
Бу қизиқ
−
25 Октябрь 6870 2 дақиқа
Жорий йилнинг 23 октябрь куни француз рассоми Ив Кляйннинг фақат кўк рангдан иборат монохром картинаси Париждаги Christie’s аукционида 18,4 миллион еврога сотилди. Бу BFMTV хабар берди.
“Калифорния” (IKB 71) деб номланган ва тахминан тўртга икки метр ўлчамдаги бу асар рассомнинг хусусий коллекциялардаги энг йирик монохром ишланмаси ҳисобланади”, дейди аукцион уйи вакиллари.
“Калифорния” картинаси 1961 йил бошларида – Кляйннинг АҚШга қилган биринчи ва ягона сафари, шунингдек, Нью-Йорк ҳамда Лос-Анжелесдаги дебют кўргазмалари арафасида яратилган.
Рассом ўзи ишлаб чиққан махсус ультрамарин тусини “International Klein Blue”, яъни “Халқаро Кляйн кўк” номи билан патентлаган. Кляйннинг сўзларига кўра, унинг ҳар бир монохром асари ўзига хос “муҳит ва моҳиятга” эга. Ив Кляйн 1962 йилда 34 ёшида вафот этган.
Christie’s маълумотига кўра, картина юзасига сепилган майда шағаллар унинг фактурасига денгиз туби ёки океан тубининг кўк чуқурликларини эслатувчи туйғу беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пабло Пикассонинг илҳом манбаи ва севгилиси бўлган Дора Маарнинг портрети Парижда ўтказилган аукционда 37 миллион долларга сотилгани ҳақида хабар берилганди. Гул нақшли шляпа кийган аёл бюсти (Дора Маар)” номли асар савдога 9-11,6 миллион доллар атрофидаги дастлабки баҳо билан қўйилган.
Live
Барчаси