Пикассонинг машҳур асари қарийб 40 млн долларга сотилди
Олам
−
25 Октябрь 2602 1 дақиқа
Пабло Пикассонинг илҳом манбаи ва севгилиси бўлган Дора Маарнинг портрети Парижда ўтказилган аукционда 37 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда бугун, 25 октябрь куни “Associated Press” хабар берди.
Гул нақшли шляпа кийган аёл бюсти (Дора Маар)” номли асар савдога 9-11,6 миллион доллар атрофидаги дастлабки баҳо билан қўйилган. Ижод намунаси 1943 йилнинг июль ойида яратилган ва орадан бир йил ўтиб хусусий коллекцияга ўтган. У ерда асар 80 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келган. Нашр маълумотига кўра, мутахассислар унинг сақланиш ҳолатини жуда яхши деб баҳолаган.
Дора Маарнинг ўзи ҳам рассом ва фотограф бўлган. Унинг Пикассо билан муносабатлари 1936 йилдан 1945 йилгача, қарийб тўққиз йил давом этган. Ушбу расм 1943 йилнинг июль ойида чизилган бўлиб, кутилган нархдан деярли тўрт баравар қимматга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пабло Пикассонинг “Гитарали натюрморт” номли 1919 йилда яратилган асари Испания пойтахти Мадриддан Гранадага олиб кетилаётганда сирли тарзда ғойиб бўлгани ва кейинроқ унинг топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь