Франция терма жамоаси катта суммани қўлга киритади

Спорт

image

Франция термасининг 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалига чиқиши Франция футбол федерациясига камида 28 миллион евро фойда келтиради. 

FIFA Францияга агар терма ЖЧда 2-ўринни қўлга киритса, 28 миллион евро, шунингдек, турнирга тайёргарлик кўриш харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар пул мукофоти тақдим этади.

Европа оммавий ахборот  воситаларининг ёзишича, ушбу “сюрприз”ни Франция футбол федерациясидагиларнинг ўзиҳам кутмаганди.  

18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Доҳада Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Ғолибга тахминан 40 миллион евро пул мукофоти берилади. 

Маълумот учун, 2018 йилги мундиалдаги чемпионлик учун Франция терма жамоаси 32,5 миллион евро билан тақдирланганди.

ЖЧ-2022 3-ўрин соҳибига FIFA томонидан 27 миллион евро мукофот пули тақдим этилади. 17 декабрь куни "кичик финал"да Марокаш ва Хорватия терма жамоалари тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Fransiya JCH2022

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made