Франция армияси 2040 йилгача роботлардан иборат бўлади

Олам

image

Франция Қуролли кучлари 2040 йилгача жанговар вазифаларни бажара оладиган роботларни ишлаб чиқиш режасида белгиланган жадвалга мувофиқ ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “The Straits Times” хабар берди.

Армиянинг келажакдаги жанговар операциялар бўйича қўмондони генерал Бруно Барац бу янгилик Франция армиясини янада кучлироқ қилиши ҳақида айтган.

“Уч йил ичида анча ривожланган прототипларга эга бўлишимизга умид қиламиз, биринчи ер усти роботлари армиямизни жиҳозлай оладиган даражага етади”, деган у.

Париж ғарбида жойлашган ҳарбий базада бўлиб ўтган сўнгги синов машғулотларида бу турдаги учинчи машқ – оёқ, ғилдирак ва ғилофли ҳаракат тизимларига эга роботлар тўсиқларни енгиб ўтиш ва душман кучларига қарши майдонни сақлаб қолиш қобилиятини намойиш этган.

Армия техник бўлими раҳбари генерал Тони Маффеи аллақачон миналарни тозалашга ҳам роботлар жалб қилинишини айтган.

“Разведка ёки миналарни тозалаш каби вазифаларда роботлар аллақачон бизнинг бўлинмаларимизни ҳимоя қилишда фойдали бўлмоқда. Энди эса уларнинг бевосита душман билан тўқнашувда ҳам самарали бўла олишини исботлашимиз керак”, деган у.

Маълумот учун, Франция армияси 2021 йилдан бери ер усти роботларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиб келмоқда. Бироқ Украинадаги уруш, айниқса дронлардан кенг ва арзон фойдаланилаётгани туфайли, бу йўналишдаги технологик ютуқларни сезиларли даражада тезлаштирди.

Ушбу роботлар тўлиқ ишлаши учун уларни йўналтирадиган ҳаво дронларисиз самарали ҳаракатлана олмайди.

Франция компанияларидан бири ўз роботларидан бирига дрон учириш мосламасини ўрнатди. Бу дрон атроф-муҳитни сканерлаб, робот учун хавфсиз йўл харитасини тузади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда уруш ёки эпидемия даврида омон қолиш учун аҳолига қўлланма тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция робот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг