Франция ҳукумати Париж Олимпиадаси вақтида теракт хавфи борлигини тан олди

Олам

image

Франция ҳукумати терактлар таҳдиди туфайли 2024 йилги Олимпиада ўйинлари очилишининг захира режасини тузмоқчи эмас. Бу ҳақда Франция Спорт вазири Амели Удеа-Кастера “France Inter” радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Ўйинларнинг очилиш маросими учун бизда “Б режаси” йўқ, бизда фақат “А” режаси бор, унда бир нечта иловалар мавжуд”, дейди Удеа-Кастера.  

Унинг аниқлик киритишича, гап маросимнинг бадиий дастурининг мазмуни ва турли муддатлари ҳақида кетмоқда. 

Шу билан бирга, Спорт вазирлиги раҳбари террорчилик ҳужумлари хавфи мавжудлигини тан олган ва расмийлар Олимпия ўйинлари объектлари ҳудудида бир нечта хавфсизлик периметрларини яратишни назарда тутмоқда. 

Пойтахтнинг Иль-де-Франс ҳудуди раҳбарининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Фредерик Печенард, аввалроқ, Францияда терактлар “давом этса” эҳтимолий “Б режаси” ҳақида ўйлаш кераклигини айтган. 

Расмий жорий йилнинг 2 декабрь куни Парижнинг XV округида келиб чиқиши эронлик 26 ёшли француз Арман Раджабпур-Мияндоаб томонидан содир этилган ҳужумдан сўнг ўз хавотирларини билдирди. Унинг қурбони германиялик сайёҳ бўлиб, пичоқ жароҳатидан вафот этган. Бундан ташқари, ҳужумчи кўчадан ўтиб кетаётган яна икки кишига болға билан ҳужум қилган

Париж Олимпиадаси 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг