Франция ҳам фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди
Олам
−
29 Январь
3656Франция Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратган БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни вақтинча тўхтатди. Бунга сабаб қилиб, агентлик ходимлари ҲАМАСнинг Исроил шаҳарларига ҳужумида иштирок этгани кўрсатилган. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Франция 2024 йилнинг биринчи ярмида қўшимча тўловларни амалга оширишни режалаштирмаяпти. Вақти келганда БМТ ва йирик донорлар билан биргаликда ёрдамнинг шаффофлиги ва хавфсизлиги таъминланганидан сўнг, қарор қабул қилади", дейилади баёнотда.
Унда қайд этилишича, 2023 йил учун Париж UNRWA'га деярли 60 миллион евро ажратган.
Департамент БМТ агентлиги ходимларининг ҲАМАС ҳаракатларига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни жиддий деб билишини ва сўнгги кунларда бошланган текширувлар барча ҳолатларни аниқлашга имкон беришини айтган.
Аввалроқ, Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Германия ҳам ташкилотнинг ҲАМАС билан алоқадорликда гумонланган айрим ходимлари туфайли UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатаётганини эълон қилган эди. Норвегия эса ушбу ҳаракатларни олқишлаган бўлса ҳам агентликни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
Ўз навбатида, UNRWA Бош комиссари Филипп Лаззарини 2023 йилда ҲАМАСнинг Исроил жанубига уюштирган ҳужумига алоқадор бўлган бир неча агентлик ходимларини ишдан бўшатишни буюрганди.
LiveБарчаси