Франкфуртдан 168 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020 йил 8-10 май кунлари Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 390 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди.

Бундан ташқари, Дубай ва Минск шаҳарларидан ҳам ўзбекистонлик фуқаролар олиб келинган ва ватанга қайтганларнинг умумий сони 800 нафардан ошган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали яна 168 нафар Ўзбекистон фуқаросининг келиши кутилмоқда.

“Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда”, дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай, Туркия ва Россияда оғир аҳволда қолган 11 минг ўзбекистонлик қайтарилиши ҳақида айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг