Франческо Тотти: “А Серия тўхтатилади”

Спорт

image

Европада Италия коронавирус пандемияси ўчоғига айланди ва айнан мана шу давлат орқали кўплаб мамлакатларга ушбу хавфли инфекция шиддат билан кириб борди. COVID-19 хавфи кескин ортгани ва жуда ҳам кўплаб инсонлар вирусни юқтириб олгани боис Италия расмийлари А Серия футбол учрашувларини номаълум муддатга тўхтатди. Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, афсонавий футболчи Франческо Тотти ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

“Ўйлайманки коронавирус сабаб номаълум муддатга тўхтатилган Италия А серияси давом эттирилмайди. Агарда мавсумни якунлаш учун миллий чемпионат давом эттирилса ҳақиқий тартибсизлик бўлади. Ҳаммаси жойига тушиши учун вақт керак”, дея фикр билдирди афсонавий футболчи Франческо Тотти.

Маълумот ўрнида, Франческо Тотти профессионал фаолияти давомида Римнинг “Рома” жамоаси сафида 619 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 250 маротаба ишғол қилган. Италияда мухлислар Тоттига “Император” лақабини қўйишган. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 786 905 нафарни ташкил этяпти. 37 840 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 165 892 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

А Серия COVID-19 Франческо Тотти

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг