Машҳур сиёсатчилар ҳам ҳазил қилади (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image_2021-04-03_17-48-27

Баъзида сиёсий майдонда кетаётган кураш давлат раҳбарлари ва Президентларни кўз олдимизда жуда жиддий қилиб кўрсатади. Аслида, улар кўринганига нисбатан ҳазилкаш бўлиши ҳам мумкин. 

Мисол тариқасида яқинда АҚШ Президенти Жо Байденнинг Путин манзилига айтган хавотирли сўзларини олиш мумкин. Байденнинг икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада совуқлаштириб юбориши мумкин бўлган агрессияни тарғиб қилувчи гаплари Путин томонидан ўта босиқлик билан қабул қилинди. Жавоб ҳам ҳазил аралаш бўлди: Россия Президенти Америка раҳбарига соғлиқ тилади.

Кўриниб турубдики, ўз давлат манфаатларини жаҳон аренасида ҳимоя қилишга интилган сиёсатчилар вақти келса, шаблонга солинган режимдан чиқиб, ҳазиломуз ҳаракат ва суҳбатларга мойил бўлади. Қуйида шундай ҳолатларни акс эттирувчи вазиятлар ҳақида сўз боради.

2012 йил Вашингтон. АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама Оқ уй мухбирлари уюшмасида туғилган жойи ҳақида латифани айтиб, кўз қисмоқда.

2020 йил Истанбул. Германия канцлери Ангела Меркель Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан совға қилинган ойнага қараб, ҳазиломуз ҳаракатлар қилмоқда.

2020 йил Мичиган. АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Мичиган штатидаги митинг пайтида қандай қилиб музлаб қолгани ҳақида ҳазил қилган.

2017 йил Лондон. Кембриж герцогиняси Кэтрин ва шаҳзода Вильям хайрия тадбири – спорт мусобақасида.

2016 йил Лима. Перу Президенти Педро Пабло Кучински ҳарбий парадда ҳазиллашмоқда.

2018 йил Вашингтон. АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ва Франция етакчиси Эммануэль Макрон Оқ уйда бир-бирини қўлини ушлаб юрибди.

2015 йил Рига. Грециянинг давлат ва сиёсат арбоби (чапда) ва Люксембург давлат ва сиёсат арбоби Жан-Клод Юнкер (ўнгда) Европа Иттифоқининг Шарқий шериклик саммитида ҳазилашмоқда.

1996 йил Вашингтон. АҚШнинг собиқ Президенти Билл Клинтон комик Эл Франкеннинг ҳазилидан кейин кулги кўз ёшларини артятпи.

2019 йил Загреб. Европа Кенгашининг иккинчи раиси Дональд Туск (ўнгдан биринчи – таҳр.) Германия Канцлери Ангела Меркель (чапдан биринчи – таҳр.), Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен (Меркелнинг ёнидаги – таҳр.) ва Хорватия Президенти Колинда Грабар Китарович (Тускнинг ёнидаги – таҳр.) билан Европа Халқ Партиясининг (ЕХП) анжумани пайтида кулмоқда.

2019 йил Киев. Украина Президенти Владимир Зеленский қон анализини топширмоқда.

2017 йил Вьетнам. Индонезия Президенти Жоко Видодо (чапда) Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ билан фотосессия пайтида кулмоқда.

2019 йил Оқ уй. АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Жаҳон чемпиони шарафига ўтказилган Оқ уйдаги тадбирда “Washington Nationals” бейсбол клуби ўйинчиси Курт Сузикини ҳазиллашиб қучоқлади.

2014 йил Брюссель. Европа Марказий банкининг вице-президенти Луис де Гиндос ва Люксембургнинг собиқ Бош вазири – Европа комиссиясининг раиси Жан-Клод Юнкер Брюсселдаги Европа Иттифоқининг штаб-квартирасида Еврозона йиғилишидан олдин ҳазил қиляпти.


2017 йил Манила. Россиянинг собиқ Бош вазири Дмитрий Медведов Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) саммити очилишида анъанавий қўл бериш одатини бузиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фоторепортаж

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг