Карантиндан сўнг ресторанлар (фоторепортаж)
Олам
−
26 Май 2020
11182Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёдаги ресторанлар янги иш шароитларига мослашишга мажбур бўлди. Энди улар одатдагидек иш фаолияти юритмайди. Бунга қуйидаги суратлар орқали ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Германиянинг Ҳаген шаҳридаги “Novy Brasserie” ресторани
Бангкокдаги ресторанлар шаффоф пластик панеллар ўрнатди
Гонконгдаги “Starbucks” қаҳвахонаси ўриндиқлар сонини чеклаб қўйди
Франциялик дизайнер Кристоф Гернигон ресторан меҳмонларини коронавирусдан ҳимоя қиладиган воситани тақдим қилди
АҚШдаги “The Inn at Little Washington” ресторани эгалари ижтимоий масофани сақловчилар ўзларини ёлғиз ҳис қилмасликлари учун стулларга манекенларни ўтқазишган.
Берлиндаги “Rutz” вино бари
Амстердамда сиз “карантинли иссиқхоналарда“ овқатланишингиз мумкин
Токиодаги "Kichiri Shinjuku” столларда шаффоф экранларни ўрнатди
Бангкокдаги "Thai Terrace" ресторани ташриф буюрувчилар орасидаги ижтимоий масофани сақлаш учун ўйинчоқ филлардан фойдаланмоқда
Мюнхендаги “Klosterwirt” ресторани таниқли одамларнинг фотосуратлари билан ўтиришни таклиф қиляпти
Италия ресторанларида столлар орасидаги масофа камида бир метр бўлиши керак
Бангкокдаги “Bar.B.Q Plaza” ресторанининг эгалари картон динозаврлардан фойдаланган ҳолда ижтимоий масофани белгилаб қўйишди