Фотиҳ Терим коронавирусдан тузалди
Спорт
−
31 Март 2020
4942Аввалроқ, Туркия миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фотих Терим коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Фотиҳ Терим COVID-19 вирусини енгиб ўтди ва шифохонадан чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram'даги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Бу бутун дунё ўтиши керак бўлган синов. Мен бу синовдан кўп нарсаларни ўрганиб чиқдим. Карантиндан кейин оилам ва яқинларимга янада кўпроқ вақт ажратаман.
Мен даволанишнинг шифохонадаги даврини тугатиб, уйимга кетяпман. Барча шифокорларга, шифохона ходимларига, мен ҳақимда ташвишланаётганларга, сабр-тоқат ва умид билан ёнимда бўлган оиламга раҳмат. Илтимос, имкон қадар уйда қолинг ва ўзингизни ҳимоя қилинг ҳамда еҳтиёт чораларини кўринг”, дея изоҳ қолдирди Фотиҳ Терим.
Маълумот ўрнида, Фотиҳ Терим мураббийлик фаолиятида “Анкарагюжю”, “Гезтепе”, Туркия миллий терма жамоаси, “Галатасарой”, Италиянинг “Фиорентина” ва “Милан” жамоаларида фолият олиб борган. Терим Туркиянинг 8 карра чемпиони, 3 карра Туркия кубоги соҳиби, 5 карра Туркия сеперкубоги соҳиби, УЕФА кубоги совриндори ва ЕВРО-2008 бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 787 379 нафарни ташкил этяпти. 37 846 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 165 935 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.