“Формула-1” Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-приларини бекор қилмоқчи
Спорт
−
10:19 771 1 дақиқа
Жорий йилнинг апрель ойида Баҳрайн ва Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган “Формула-1” пойгалари Яқин Шарқдаги можаро сабаб бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, мусобақаларни бекор қилиш бўйича якуний қарор шу ҳафта охирига қадар қабул қилинади. Қайд этилишича, минтақадаги можаро жамоалар ва ходимлар хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдирмоқда.
Агар пойгалар бекор қилинса, уларнинг ўрнига бошқа босқичлар қўшилмайди ва чемпионат тақвими 22 босқичгача қисқартирилади.
Кеча, 13 март куни эса “Мерcедес” жамоасининг британиялик пилоти Жорж Расселл “Формула-1” мавсумининг иккинчи босқичи – Хитой Гран-присининг спринт пойгаси учун саралаш босқичида ғолиб чиқди.
Расселл айланани 1 дақиқа 31,520 сонияда босиб ўтди. Унинг жамоадоши, италиялик Кими Антонелли иккинчи ўринни эгаллаб, ундан 0,289 сония ортда қолди. Учинчи ўринни эса амалдаги жаҳон чемпиони, “Макларен” жамоаси вакили Ландо Норрис (+0,621) эгаллади.
Тўрт карра жаҳон чемпиони, “Ред Булл” жамоаси ҳайдовчиси Макс Ферстаппен эса саккизинчи энг тезкор натижани қайд этди.
Live
Барчаси