“Forbes” энг кўп даромад кўрган машҳурлар рейтингини тузди

Олам

image

"Forbes" журнали жорий йилда 35 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб топган энг бадавлат таниқли 100 кишининг рўйхатини эълон қилди

Дунёдаги энг кўп маош оладиган юлдузлар солиқ тўлашдан олдин жами 6,1 миллиард доллар ишлаб топган. Бу 2019 йилга нисбатан 200 миллион долларга кам. 

Рейтингнинг биринчи ўрнидан модель ва тадбиркор Кайли Женнер жой эгаллаган – унинг даромади 590 миллион доллардан ошган.

Рейтингнинг "кумуш медали" соҳиби 170 миллион доллар даромади билан рэпер Канье Уэст бўлган. 

"Уэст даромадининг катта қисмини Yeezy кроссовкаларининг Adidas билан тузган битимидан тўплаган, Женнер эса январь ойида ўзининг косметик фирмаси Coty'нинг 51 фоиз акциясини сотишдан фойда кўрган", дейилган хабарда. 

Навбатдаги учта ўрин спортчиларга насиб этган: Рожер Федерер 106,3 миллион доллар, Криштиану Роналду 105 миллион доллар, Лионель Месси 104 миллион доллар билан рейтингдан жой эгаллаган.

87,5 миллион доллар даромади билан актёр Дуэйн Жонсон кучли ўнталикка якун ясаган. Унинг ҳамкасби – актриса Анжелина Жоли 35,5 миллион доллар билан 99-ўринни эгаллаган. 

Кучли юзликка футболчи Муҳаммад Салоҳ 35,1 миллион доллар даромади билан якун ясаган.

Аввалроқ, 2020 йилда дунё миллиардерлари умумий 1,9 трлн доллар бойлик орттиргани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг