“Forbes” тахмини. Дунё миллиардерлари 2020 йилда қанчага бойиди?

Олам 3111
image

2020 йилда дунё миллиардерлари умумий 1,9 трлн доллар бойлик орттирди. Кеча, 16 декабрь куни бу ҳақдаги маълумотлар “Forbes” журнали материалларида келтирилди.

Нашрнинг ёзишича, 2020 йил 11 декабрь ҳолатига кўра миллиардерларнинг умумий бойлиги 11,4 триллион долларни ташкил этган. Бу миқдор ўтган йилги тахминлардан (9,5 трлн. доллар) 20 фоизга ошган.

Газета ҳисоб-китобларига кўра, кумулятив ўсиш бўйича биринчи ўринни Хитой миллиардерлари эгаллаган. Жорий йилда уларнинг умумий бойлиги 750 миллиард долларга кўпайиб, 2 триллион долларга етган.

Иккинчи ўринда АҚШнинг энг бой одамлари жойлашган. 2020 йилда уларнинг бойлиги 650 миллион долларга ўсган, шунинг учун уларнинг капитали ҳажми 2 триллион долларни ташкил этмоқда. Ўтаётган йил Tesla ва SpaseX раҳбари йилига 110 миллиард доллар ишлаб топган Элон Маск учун энг мақбул бўлди, хозирда тадбиркорнинг бойлиги 137 миллиард долларни ташкил қилмоқда. У “Forbes” рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кумулятив ўсиш бўйича учинчи ўринда француз миллиардерлари турибди. Уларнинг капитали йил давомида 95 миллиард долларга ўсган ва ҳозирда 500 миллиард долларни ташкил этади. Франциянинг  LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялари гуруҳининг бош директори Бернар Арнаулт 2020 йилда энг кўп даромад олган (у 35 миллиард долларга бойиди, умумий бойлиги 148 миллиард долларга тенг) ) ва француз компаниясининг меросхўри ЛЪОреал Франсуаза Беттанкур-Мейерс (у 14 миллиард доллар ишлаб топди, бойлик ҳажми 74 миллиард доллар) ҳам шулар қаторида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Forbes" журнали 2020 йилнинг энг сахий мамлакати сифатида Ирландияни танлаган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3
t
×