Фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари бўлиб қолади
Олам
−
25 Июнь
3111Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни бўлажак Европа Иттифоқи саммити олдидан Европа Иттифоқи раҳбариятида кадрларни тайинлаш бўйича консерватив Европа халқ партияси, социал-демократлар ва либераллар музокарачилари томонидан келишувга эришилди.
Музокараларда иштирок этаётган олтита Европа давлати етакчилари эришган келишувга кўра, Португалия ҳукуматининг собиқ раҳбари Антонио Коста ЕИ Кенгашининг янги раҳбари лавозимида Шарль Мишель ўрнини эгаллайди. Эстониянинг амалдаги Бош вазири Кая Каллас эса Жосеп Боррель ўрнига Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили лавозимини эгаллайди.
ЕИнинг юқори лавозимларига номзодлар 27 июнь куни бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида тасдиқланиши керак. Фон дер Ляйенни сайлаш учун унга Европа парламенти ҳам ёрдам бериши керак. Бу июль ойи ўрталарида Страцбургда бўлиб ўтадиган янги таркибнинг таъсис йиғилишидан олдин содир бўлиши мумкин.