Финал куни Лусаилдаги стадионда аргентиналиклар французлардан анча кўпроқ бўлади
Спорт
−
17 Декабрь 2022
3923Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2022 финалига тахминан 50 минг аргентиналик мухлис ўз суюклиларини қўллаб-қувватласа, 6 минг француз ишқибози «учранглилар»га мухлислик қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.
Жаҳон чемпионатининг финал баҳсига мезбонлик қиладиган Лусаилдаги "Миллий" стадион 88 966 томошабинга мўлжалланган.
Турнир давомида жанубий америкаликларнинг катта қисми “Албиселесте”ни қўллаб-қувватлади. Фақатгина Аргентина - Мексика ўйинида "Миллий" аренаси трибуналарида мухлислар сони бўйича тахминий тенглик кўринган.
Аргентина - Франция учрашуви 18 декабрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси