ФИФА ЖЧ-2018 ҳужжатли фильмини тақдим этди (видео)

Спорт 2372

ФИФА ташкилоти 2018 йили Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмни оммага тақдим этди. 1 соат 19 дақиқа давом этган ушбу фильмда учрашувлардан эпизодлар, кийим алмаштириш хонасидан лавҳалар, стадиондаги мухлислар ва жаҳон чемпионати атмосфераси акс этган. 

Маълумот ўрнида, 2018 йили Россияда бўлиб ўтган мундиалда Франция терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб жаҳон чемпиони бўлган эди. Иккинчи ўринни Хорватия, учинчи ўринни Бельгия терма жамоаси қўлга киритган. 

Хорватия терма жамоаси футболчиси Лука Модрич мундиалнинг энг яхши ўйинчиси, дея эътироф этилган ва "олтин тўп" соҳиби бўлган. Энг яхши дарвозабон номинациясида бельгиялик Тибо Куртуа ғолиб бўлган. 

Жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси соврини Франция терма жамоаси аъзоси Килиан Мбаппега насиб қилган. Англиялик Гарри Кейн эса 6 та гол билан энг яхши тўпурар ҳисобланган эди.

 

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
t
×