ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

Спорт

thebestfifawinners230919c

Кеча, 23 сентябрь куни Италиянинг Милан шаҳрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини (The Best) аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш тантаналари “Ла-Скала” опера театрида ўтказилди.

Номинациялар ғолиблари билан танишинг:

Йилнинг энг яхши эркак футболчиси – Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина)

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Меган Рапино (АҚШ миллий жамоаси).

Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи – Юрген Клопп (“Ливерпуль”).

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ миллий жамоаси).

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алисон Беккер (“Ливерпуль”, Бразилия).

Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони – Сари ван Венендал (Нидерландия миллий жамоаси)

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи – Даниэль Жори (“Дебрецен”).

Мавсумнинг энг яхши мухлислари – Николас ва Сильвия Грекко (Бразилия).

Fair Play (Ҳалол ўйин) соврини соҳиби – Марсело Бьелса (“Лидс” бош мураббийи).

Йилнинг рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар ўрин олишди:

 gear shift

Дарвозабон: Алисон (“Ливерпуль”).

Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт (“Аякс”/“Ювентус”), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи – “Реал”), Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич (“Реал”), Френки де Йонг (“Аякс”/“Барселона”), Эден Азар (“Челси”/“Реал”)

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе (“ПСЖ”), Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Ювентус”).


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА The Best

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг