Ўзбекистон вакиллари “The Best” мукофоти учун кимларга овоз бергани маълум бўлди
Спорт
−
12:08 1027 1 дақиқа
Кеча, 16 декабрь куни кечқурун Қатар пойтахти Доҳадаги Fairmont Katara залида йилнинг энг яхшиларини тақдирловчи FIFA “The Best” мукофоти топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу соврин учун овоз бериш жараёнларида қатнашган Ўзбекистон вакиллари кимларга овоз бергани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро овоз беришда Усмон Дембелени биринчи ўринга лойиқ кўрган. Иккинчи ўринга Ламин Ямаль ва учинчи ўринга Витинья номзоди кўрсатилган.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов эса Рафиньяни биринчи ўринга лойиқ кўрган. Усмон Дембеле ва Ламин Ямални ундан кейинги ўринларга белгилаган.
Журналист ва футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев эса энг юқори баҳони Усмон Дембелага берган. Унинг рейтингида иккинчи ўринни Ламин Ямал, учинчи ўринни эса Рафиня эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле FIFA “The Best” тақдирлаш маросимида 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.
Live
Барчаси