2025 йилнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (FIFA) томонидан 2025 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Ушбу мукофот The Best FIFA Football Awards маросими доирасида топширилди.

Ортда қолган мавсумда Дембеле ПСЖ сафида Франция чемпионлиги, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Бундан ташқари, француз гранди билан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди. 

2024-2025 йилги мавсум давомида 28 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда жами 53 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 16 та голли узатма амалга оширди.

Дембеле соврин учун курашда Ашраф Ҳакими (ПСЖ ва Марокаш), Ҳарри Кейн (“Бавария” ва Англия), Килиан Мбаппе (“Реал” ва Франция), Нуну Мендеш (ПСЖ ва Португалия), Коул Палмер (“Челси” ва Англия), Педри (“Барселона” ва Испания), Рафиня (“Барселона” ва Бразилия), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул” ва Миср), Витиня (ПСЖ ва Португалия) ва Ламин Ямал (“Барселона” ва Испания) каби футболчиларни ортда қолдирди.

Шунингдек, FIFA томонидан 2025 йилнинг рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинди. Йил рамзий жамоасидан қуйидаги футболчилар ўрин олди:

  • Дарвозабон – Жанлуижи Доннарумма (“Манчестер Сити”);
  • ҳимоячилар – Ашраф Ҳакими (ПСЖ), Виллиан Пачо (ПСЖ), Виржил Ван Дейк (“Ливерпуль”), Нуну Мендеш (ПСЖ); яримҳимоячилар Коул Палмер (“Челси”), Жуд Беллингем (“Реал Мадрид”), Витинья (ПСЖ), Педри (“Барселона”);
  • ҳужумчилар Ламин Ямаль (“Барселона”) ва Усмон Дембеле (ПСЖ).

Қолаверса, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике FIFA талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 

Аёллар футболи бўйича ҳам йилнинг энг яхшилари аниқланди. 2025 йилнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида “Барселона” ярим ҳимоячиси Аитана Бонмати эътироф этилди. Энг яхши мураббий мукофоти Англия терма жамоасини Евро–2025 чемпионлигига қадар олиб келган Сарина Вигманинга топширилди. Энг яхши дарвозабон сифатида эса “Челси” ва Англия терма жамоаси посбони Ханна Хэмптон тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмон Дембеле “France Football” нашрининг 2025 йилги “Олтин тўп” мукофотига ҳам сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Усмон Дембеле The Best FIFA Football Awards

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг