FIFA мухлислар учун пуллик хизматни ишга туширмоқда

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) мухлисларга 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари вақтида ўз исмларини стадион экранларида намойиш қилиш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, мазкур хизмат орқали мухлислар стадиондаги улкан экранлар ва медиа тизимларда ўз исми ёки қисқа табрик хабарини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун 79 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилиши керак.

Таклиф гуруҳ босқичидаги барча 72 та учрашувга татбиқ этилади. Мухлислар олдиндан муайян вақт оралиғини жой банд қилиб, ўз хабарини юборишлари мумкин. Белгиланган вақтда, айниқса терма жамоаларнинг ўйин олдидан чигал ёзди машғулотлари вақтида, уларнинг исми ёки хабари стадион таблосида акс этади ҳамда стадион сухандони томонидан овоз чиқариб ўқиб эшиттирилади.

Шу билан бирга, FIFA бу борада қатъий қоидаларни ҳам белгилаган. Барча хабарлар махсус модерациядан ўтказилади. Матн ҳажми 30 та белгидан ошмаслиги керак, шунингдек, эможи, график белгилар ва бошқа махсус символлардан фойдаланиш тақиқланади.

FIFA вакиллари ҳазиломуз, ҳақоратли, ноаниқ мазмундаги исмлар ёки сиёсий мазмундаги шиорларни жойлаштиришга қилинган уринишлар дарҳол рад этилишини ва бундай ҳолатларда тўлов қайтарилмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати FIFA мухлислар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг