FIFA Аргентинани жазолаши мумкин 

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Тартиб-интизом қўмитаси Аргентина футбол ассоциациясига терма жамоа футболчилари томонидан аҳлоқ қоидаларини бузганлиги сабабли иш қўзғатди. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар берди.

Аргентина футбол ассоциациясига нисбатан иш FIFA тартиб-интизом кодексининг икки моддаси – тажовузкор хатти-ҳаракатлар ва ҳалол ўйин тамойилларини бузганлик, шунингдек, футболчилар ва мансабдор шахсларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари бўйича очилган. Шунингдек, Аргентина Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати регламенти билан бир қаторда ОАВ ва маркетинг қоидаларига тааллуқли модда бўйича ҳам жазоланиши мумкин. 

Аргентина терма жамоаси футболчилари Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Франция термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:3; 4:2 – пеналтилар бўйича) микс-зонада матбуотнинг саволларига жавоб бермади ва терма футболчилари FIFA'нинг бир қатор талабларини бажармади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made