ФҲДЁнинг архив ҳужжатларини бериш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланди
Жамият
−
18 Февраль 2019
4136Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга мувофиқ, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.
Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
• паспорт нусхаси;
• ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда унинг нусхаси;
• марҳумга қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;
• ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи (10 136 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Марказ ходими сўровномани тўлдирганидан сўнг 10 дақиқада тегишли ФҲДЁ органига юборади.
ФҲДЁ органи сўровнома тушганидан 1 иш соати мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушганидан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва хабардор қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь