Фарғонадаги компьютер клубида жанжаллашганлар қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳридаги “Верона” компьютер ўйинлари клубида ўйин ўйнашга борган йигитлар келишмовчилик сабаб клуб ходимини калтаклади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар ўзаро бақир-чақир қилиб, компьютер ўйнагани учун клуб иш бошқарувчиси Ф.Х. томонидан уларга эътироз билдирилган.

Ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро О.В. унинг юз қисмига уриб юборган ва жанжалга унинг шериклари ҳам қўшилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар О.В., М.Қ. ҳамда Н.М.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, уларнинг яна уч нафар шерикларига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига келиб, шифокорларни калтаклаган беморнинг дўстлари 3 йилга қамалганди. Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган судда тиббиёт ходимларига қўл кўтарган 3 шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди ва уларнинг ҳар бирига нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона компьютер клуби Безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг