Тошкентда шифокорларни калтаклаганлар қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига келиб, шифокорларни калтаклаган беморнинг дўстлари 3 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Қайд этилишича, бемор йигит дўстлари билан шифохонага борган. У ерда беморнинг дўстлари ва шифокорлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Уч нафар шахс тиббиёт ходимларини уриб, уларга турли даражада тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган судда тиббиёт ходимларига қўл кўтарган 3 шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди ва уларнинг ҳар бирига нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда қайнота келинини даволашга борган тез ёрдам ходимларини калтаклаганди. Ходимлар беморни текширувдан ўтказиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатган. Шу вақтда бемор қайнотасига хонадан чиқиб туришни илтимос қилганида, унинг қайнотаси маст ҳолатда бўлиб, хонадан агрессив ҳолатда чиқиб кетган. Ходимлар беморга керакли ёрдамни кўрсатиб ташқарига чиқаётган пайтда беморнинг қайнотаси шифокор ва фельдшерга ҳужум қилиб, уларнинг юзи ва бўйнига енгил тан жароҳати етказган. Шунингдек, уларни таҳқирлаб, ҳақоратли сўзларни айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Тошкент шифокорлар бемор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг