Фарғонадаги караокеда ҳалок бўлган фуқароларнинг ўлими сабаби айтилди
3-саҳифа
−
29 Июль 2023
18669Бугун, 29 июль куни Фарғонадаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси Фарғона шаҳрига етиб бориб, ўрганиш ишларини олиб борди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
“Ўрганиш ишлари давомида дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосаси ҳам шундай. Ҳукумат комиссиясининг иши давом этмоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Президент топшириғига кўра, ҳукумат комиссияси тузилган. Қайд этилишича, жабрланганларга ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 29 июль куни Фарғонадаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин чиқди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь