Фарғонада йўл ўртасида 21 ёшли йигитни дўппослаган эркак қамоққа олинди
3-саҳифа
−
21 Август
7865Аввалроқ, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани марказида 36 ёшли эркак 21 ёшли йигитни калтаклаб, ерга судрагани, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда 36 ёшли О.Х. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Дадам ёнимиздаги далада қўй боқиб юрган экан. “Сен чўлоқсан!” деб отамнинг шахсиятига тегибди. Шундан сўнг болани излаб бордим ва кечирим сўрашини айтдим. Лекин боргиси келмай, қаршилик қилгани учун жаҳл устида уриб юбордим”, деган айбланувчи.
Туман марказий шифохонасининг дастлабки маълумотида жабрланувчи А.Б.га бош, юз, бурун, лаб ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Х. қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада мактаб директори рўмолини ечмаслигини айтган ўқувчи қизни дўппослаганди.
LiveБарчаси