Фарғонада мактаб директори рўмолини ечмаслигини айтган ўқувчи қизни дўппослади (видео)
3-саҳифа
−
20 Май
15347Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ўқувчи қиз мактаб директори томонидан дўппослангани тасвирланган видео тарқалганди. Мазкур ҳодисага Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Бувайда тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли Хорижий тилларга ихтисослашган мактабда жорий йилнинг 17 май куни алгебра дарсида 7-синф ўқувчиси Н.М. (қиз бола, 2010 йилда туғилган) синфдош ўртоғи Х.Х. (ўғил бола) билан оғзаки тортишган. Бироз вақт ўтганидан сўнг, синф хонасига мактаб директори Қ.Р. (аёл) кириб келган. Алгебра фани ўқитувчиси унга ўқувчилар тортишганини айтган. Мактаб директори Қ.Р. қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганлигини сўраб, рўмолни ечишини айтган.
Н.М. мактаб директорига гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини билдирган. Шундан сўнг директор қизни уриб, унга жароҳат етказган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижонда 34 ёшли мактаб директори ўринбосари 6-синф ўқувчисига тегажоғлик қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси