Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
15 Май
7773Ижтимоий тармоқларга Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар сиздирилди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.
Ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажоғлик қилганини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганини билдирган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга ўз муносабатини билдирган.
“Ҳолатни асослантирувчи маълумотлари тўла жамланган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хулосаларидан сўнг якуний ўрганиш натижалари эълон қилинади. Шу ўринда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим шаъни ва обрўсига ҳамда педагог имижига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ҳолатларга кескин муносабат билдирган ҳолда тегишлилиги бўйича кескин жазо чораларини қўллашини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳридаги кинотеатрлардан бирида “Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида ёнида ўтирган таниш қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган 25 ёшли йигит қамалганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь