Фарғонада ЙТҲ оқибатида бир аёл вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Данғара туманида Lacetti ва Matiz русмли автомобилларнинг  тўқнашуви натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи 4К-889 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. Қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Lacetti  шу йўналишдаги Matiz  билан тўқнашган. Икки транспорт воситасига ҳам жиддий зиён етган. 

Натижада, Matiz'нинг олди ўриндиғида ўтирган йўловчи аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилар эса шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июль куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Lacetti русумли машина йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида икки нафар қиз вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг