Фарғонада ерни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғонада 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 26 ёшли фуқаронинг аризасига кўра Қувасой шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор-тадбирлар натижасида асли Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Қувасой шаҳри Қўчқор қишлоғидаги боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган.

Россия фуқароси олдиндан 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод туманида 120 минг, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 20 минг ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 14 минг АҚШ долларига ер сотилиши ҳолатларининг олди олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг