Фарғонада ўлдириб кетилган қизалоқ иши бўйича қўшимча маълумотлар берилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида 11 яшар қиз зўрлаб, ўлдириб кетилганди. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар очиқланди.

Марҳума қизнинг ота-онасини маълум қилишича, жорий йилнинг 19 июль куни ўзларига таниш бўлган оила фарзанди, 2006 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси бўлган йигит қизнинг уйига келиб онаси уни чақираётганини айтган. Ота эса болага ишониб рухсат берган. 

Маълум бўлишича, 11 ёшли марҳума қиз оиланинг ёлғиз фарзанди бўлган.

“Аямни иши бор экан чақиряпти деди. Дарров жўнатаман деди. Майли, қизим аканг билан бор дедим. Кейин югуриб-югуриб кетишди. Бир соат бўлса ҳам келмади. Домни орқасига ўтдик. Маржона деб қизимни бақириб чақирдим, қидирдим”, дейди марҳума қизнинг отаси. 

Шунингдек, йигит истиқомат қиладиган маҳалла раиси аввал боланинг хулқ-атвори бўйича шикоят тушмаганини айтган.

“Гумонланувчи шахс, 2006 йилда туғилган бола бизнинг маҳалламиз фуқароси бўлган. Бола ҳақида ҳеч қандай ёмон тавсиф беролмайман. Бу бўйича шикоят келиб тушмаган”, дейди маҳалла раиси.

Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш ҳолат шу йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида содир бўлганди. Бу воқеада ҳам оилага таниш бўлган эркак 12 ёшли Муслима исмли қизни аввал зўрлаб, кейин ўлдириб кетганди. Кейинчалик бу жиноятни қилган эркакка нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг