Фарғонада уч киши ис газидан ўлди
3-саҳифа
−
18 Январь 2022
5971Жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг воқеани ўрганиш бўйича қабул қилинган қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уйдаги хонадонлардан бирида яшовчи икки нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, шу хонадонга меҳмонга келган фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, улар ис газидан заҳарланган деб гумон қилиняпти.
Воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия тузилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь