Фарғонада тўй кортежи уюштирган “шоввозлар” қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, тўй кортежи уюштирган 14 нафар куёвжўрага маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, улар жорий йилнинг 14 февраль куни  вилоятнинг Тошлоқ тумани Янгийўл маҳалласида йўлнинг қатнов қисмида тўй кортежи уюштирган. 14 нафар куёвжўра йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатланаётган бошқа иштирокчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан тартиббузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ) билан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган. Суд 14 нафар ҳуқуқбузарга 3,5,7 суткагача бўлган маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.   

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 22 ёшли куёв тўй кортежи сабабли 27 миллион 200 минг сўм жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй кортежи куёвжўра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг