Фарғона тиббиёт институти ташкил этилади

Жамият 2287
image

Ўзбекистон Президентининг “Жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология осойишталиги хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фарғона вилоят хокимлигининг:

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги ва профилактик тиббиёт институтини (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этиш;

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги ва профилактик тиббиёт институти клиникасини (кейинги ўринларда – Институт клиникаси) ташкил этиш;

Фарғона вилояти кўп тармоқли катталар ва болалар тиббиёт марказлари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, ОИТСга қарши вилоят маркази, оилавий поликлиникалар таркибидаги саломатлик марказлари Институтнинг амалиёт базалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

жамоат саломатлиги ва профилактик тиббиёт, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, санитария-эпидемиологик осойишталик, инсон соғлиғини муҳофаза қилиш соҳалари учун юқори малакали кадрларини миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш;

етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим ва академик мобиллик дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор таълим технологиялари, шу жумладан, масофавий ўқитиш услубларини жорий этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек илм-фан, ишлаб чиқариш ва амалиёт олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган  илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи тиббиёт олий таълим, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда санитария-эпидемиология, профилактик тиббиёт соҳасига эҳтиёж юқори бўлган тармоқлар учун тиббий-санитария кадрларини қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;

республика ва хорижий тиббиёт олий таълим, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот муассасаларига истиқболли ёшларни клиник ординатура, магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

жамият саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва касалликлар профилактикаси соҳаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар учун далилларга асосланган тиббиёт принциплари асосида самарали мувофиқлаштириш қоидаларини ишлаб чиқиш;

жамият саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги, касалликлар профилактикаси, паразитология, микробиология, вирусология, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш масалалари бўйича истиқболли инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

Қуйидагилар белгиланади:

Институт Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади;

Институт клиникаси муассиси Институт ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилади;

Институт ва Институт клиникаси — юридик шахс мақомига эга бўлган, тегишлича давлат олий таълим муассасаси ва давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади;

Институт Фарғона вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида аниқ фанлар буйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради;

Институт ва Институт клиникаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритади;

Институт клиникаси бош шифокори яширин овоз бериш йўли орқали Институт илмий кенгашининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Институт клиникаси фаолияти:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис қўйиш (диагностика) ва даволаш стандартларига риоя қилган ҳолда имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш, шунингдек, аҳолига пуллик асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш;

республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган қоидалар асосида ташкил этилади.

Институт клиникаси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

ўзига бириктирилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

Институт билан келишган ҳолда лавозимлар рўйхати ва сонини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×