Андижонда тиббиёт институти масъуллари пора билан ушлангани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари А.Н. ва кафедра ассистенти K.X. фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, улардан пора олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан институт ходимлари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўрганиш юзасидан вазирликнинг ишчи гуруҳи тузилиб, хизмат текшируви тайинланган.

Айни пайтда мазкур олий ўқув юртида масъул ходимлар томонидан коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилгани, уни келтириб чиқараётган тизимли муаммолар ҳамда бунга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани билдирилган.

Шунингдек, коррупциявий ҳолат содир этилишига шароит яратиб бергани, муассаса ходимлари ўртасида етарлича тушунтириш ишлари олиб бормагани сабабли институтнинг қатор масъулларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши қўшимча қилинган.

“Ҳурматли юртдошлар! Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида бирор бир коррупцион ҳолатга дуч келсангиз, вазирликнинг 1003, 1203 ва 1103 (ҳудудлар бўйича) қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупциявий ҳолатлар ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланганди. Шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг проректори 3 минг доллар пора билан қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ пора Андижон тиббиёт институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг