Фарғонада талаба қиз ТТЖнинг 3-қаватидан ўзини ташлади

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон давлат педагогика институти талабаси ўз жонига суиқасд қилиб, институт талабалар тураржойининг 3-қаватидан ўзини ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 2005 йилда туғилган Қўқон давлат педагогика институти амалий фанлар факультети жисмоний маданият йўналиши 2-босқич талабаси жорий йилнинг 13 декабрь куни соат кечки 01:20 ларда ўз жонига суиқасд қилиб, институтнинг 3-сонли талаба тураржойи биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Оқибатда у тан жароҳати олиб, Қўқон шаҳар марказий шифохонасига мурожаат қилган.

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз институт ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қўқон қасд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг