Фарғонада пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
31 Март 2020
7716Кеча, 30 март куни соат 21:20 ларда Фарғона шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона шаҳар Узун йўл кўчаси 2-уй олдида, ҳайдовчи 1996 йил туғилган М.М. Cobalt русумли транспорт воситасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда Б.У.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Б.У. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь