Фарғонада пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
Local
−
31 March 2020 11313 1 minute
Кеча, 30 март куни соат 21:20 ларда Фарғона шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона шаҳар Узун йўл кўчаси 2-уй олдида, ҳайдовчи 1996 йил туғилган М.М. Cobalt русумли транспорт воситасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда Б.У.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Б.У. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October