Фарғонада онлайн қиморни тарғиб қилган 22 ёшли блогер ушланди (видео)
3-саҳифа
−
24 Октябрь
5513Фарғона вилоятида онлайн қиморни ўз Instagram саҳифасида реклама қилган блогер қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими тезкор ходимлари Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунт фойдаланувчиси таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини фаол тарғиб қилиб келаётганини аниқлаган.
Маълум бўлишича, у турли реклама роликларни ўз саҳифасига жойлаштириб, онлайн қимор рекламасини йўлга қўйган. Тезкор тадбир натижасида мазкур аккаунт фойдаланувчиси – 2002 йилда туғилган Қува туманида яшовчи шахс гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
“Билмасдан қимор ўйинларини реклама қилиб қўйдим. Қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман”, дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Hamkor reklama servis” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар аниқланиб, чора кўрилган эди.
LiveБарчаси