Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганлар қамалди
3-саҳифа
−
21 Июнь 2023
17541Фарғона вилоятида мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахс 7, 5, 3 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 21 июнь куни очиқ суд мажлисида М.А., Аз.А. ва Ас.А.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг қарорига кўра, М.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш)га асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;
Аз.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси;
Ас.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Қарамкўл қишлоғида яшовчи фуқаролар мушукни ваҳшийларча тириклайин ёқиб юборган эди. Дастлаб уч нафар шахсга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Мазкур қарор Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан бекор қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси ва 189-1-моддаси билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь