Фарғонада мансабдорлар табиатга 4,6 млрд сўмлик зарар етказди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилган ва унда Норин-Фарғона ирригация тизимидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Бағдодмахсуссувпудрат” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан қасддан кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 4,6 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона дарахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг