Фарғонада коронавирусга чалинган бир нафар бемор қолди
Жамият
−
13 Май 2020
5169Фарғона вилоятида 6 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Бугун соғайганлар реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайиб чиққанларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Фарғона вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёш.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда. Яъни, водий вилоятлари ичида Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2046 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси