Фарғонада “кофечилар” ушланди (видео)

3-саҳифа

−

image

Фарғонада 65 млн сўмга таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулоти ва биологик қўшимчаларни сотаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида фуқаро шартли харидорга олдиндан келишилган 65 млн сўм эвазига озиш учун мўлжалланган 4 турдаги кофе ва биологик қўшимчаларни сотаётган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг, унинг кўрсатмасига асосан Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Экспертиза хулосасига кўра, 2 турдаги қаҳва маҳсулотларининг жами 4 860 донаси таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориждан таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб келиб, уларни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг