Фарғонада ички ишлар ходими фуқарога тан жароҳати етказди(ми?)
3-саҳифа
−
09 Август 2023
6928Кеча, 8 август куни фарғоналик фуқаро Тошлоқ тумани ички ишлар ходими уни уриб, тан жароҳати етказганини айтиб ижтимоий тармоқларга видеохабар жойлади. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 июль куни фуқаро М.Т. унга тегишли ер майдонининг пайҳон қилингани ҳақидаги мурожаати бўйича ИИБга чақиртирилган. У шу вақти профилактика инспекторлари фаолиятидан асоссиз норози бўлиб, ходимларга нисбатан турли хил ҳақоратли сўзлар ишлатган. Бундан ташқари, у ташқарига чиқиб ҳам бу ишини давом эттирган.
Шундан сўнг, профилактика инспекторлари уни тинчлантириш мақсадида қўлларидан ушлаб хизмат хонасига олиб кирган ва у билан аввалги мурожаатлари ижроси таъминлангани ва охирги аризаси юзасидан уни ўзи тушунтириш хати беришни ортга суриб келаётганини айтишган. Унга шундан сўнг уйига жавоб берилган.
“Бироқ М.Т. ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ҳақида асосланмаган, ёлғон хабарлар тарқатган”, дейилади расмий муносабатда.
Қайд этилишича, ҳозирда Ички ишлар органлари ходимлари фуқаро М.Т.нинг бу ҳаракатлари юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган.
Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ҳам текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказилгани ёки бошқача тарзда тазйиқ ўтказилгани юзасидан Омбудсманга 125 та шикоятлар келиб тушган.
LiveБарчаси