Орган ходимларининг босими ҳақида юздан ортиқ шикоят тушган – Омбудсман
3-саҳифа
−
02 Август 2023
5835Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказилгани ёки бошқача тарзда тазйиқ ўтказилгани юзасидан Омбудсманга 125 та шикоятлар келиб тушган. Бу ҳақда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2023 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Омбудсманга келиб тушган 125 та шикоятнинг 19 таси бевосита мониторинг ташрифлари давомида амалга оширилган якка тартибдаги қабулларда, 18 таси “Омбудсман қутиси”, 40 таси пенитенциар муассасалар маъмурияти ва маҳкумларнинг (маҳбусларнинг) яқин қариндошлари томонидан почта алоқаси хизмати орқали келиб тушган. Шунингдек, шикоятларнинг 21 таси Омбудсман ва унинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилган шахсий қабуллар, 22 таси электрон тарзда ва 5 таси Омбудсманнинг “Ишонч телефони” орқали бўлган.
Ушбу шикоятларнинг 64 фоизи юзасидан ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмаган.
Шикоятларнинг 8 таси юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, 37 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Омбудсман томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган шу мазмундаги 20 га яқин хабарлар зудлик билан ўрганилиб, Бош прокуратурага Омбудсман талабномалари киритилган.
LiveБарчаси